Ads

Мексика терма жамоаси ва ПСВ клуби ҳужумчиси Ирвинг Лосанога “Барселона” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг отаси сўзларига кўра, каталон клуб Лосано билан музокаралар олиб бормоқда.

Ҳа, музокаралар бўлмоқда, – дея Лосанонинг отаси сўзларини келтиради ESPN нашри. – Аммо ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас. Ўйлайманки, жаҳон чемпоинати якунида барчасига ойдинлик киритилади.

Лосано ўтган мавсум Голландия чемпионатида 17 гол ва 8 голли узатмага муаллифлик қилган.