“Барселона” қишда Коутиньони, ёзда эса Гризманни сотиб олади
Ads

Каталониянинг “Барселона” “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Коутиньо ва “Атлетико”нинг хужумчиси Антуан Гризманни қўлга киритиш ниятидан ҳамон қайтмаяпти.

As нашри тарқатаётган хабарга қараганда, “каталонияликлар” президенти Жозеп Бартомеу 25 ёшли бразилияликни қишги трансфер мавсумида, 26 ёшли французни ёзда сотиб олишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, “Ливерпуль” раҳбариятининг ҳам Коутиньонинг “Барса”га ўтиш истаги борлиги ҳақида хабари бор, бироқ ПСЖ ҳам ушбу футболчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

“Кўк-анорранглилар”нинг Гризманнни айнан ёзда сотиб олишининг сабабига тўхталадиган бўлсак, гап шундаки мавсум охирига келиб хужумчининг компенсация нархи 100 млн еврога пасаяди. Бу билан эса клуб раҳбарияти ҳар иккала футболчининг Каталонияга кўчиб ўтиши учун камроқ пул сарфламоқчи.

Маълумот учун, Франция терма жамоаси етакчисига “Барселона”дан ташқари “Манчестер Юнайтед” ва ПСЖ каби грандлар жуда катта қизиқиш билдиришмоқда.