"Барселона" қишда "Манчестер Сити"нинг етакчи ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

“Манчестер Сити” ҳимоячиси Венсан Компани фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Унга кўра "Барселона" 32 ёшли бельгиялик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи. Айтиш лозимки, Компанининг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва шу сабабли ҳам унинг айни дамда трансфер нархи 10 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Компани "Манчестер Сити" сафига 2008 йил "Гамбург"дан 6 млн фунт эвазига келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида жами 251та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!