Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби қишки трансферлар даврида янги ҳужумчи сотиб олиши мумкинлигини инкор этмаяпти. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кўк-анор ранглилар” 31 ёшли уругвайлик футболчининг бироз ёши ўтиб қолгани сабаб ўзининг аввалги спорт формасига қайта олмаслигидан хавфсирашмоқда. Шу боис раҳбарият давралар оралиғида жамоага янги тўпурар олиб келиш ҳақида ўйлай бошлаган.

Хабарларга қараганда “Барселона” скаутлари “Женоа” форварди Кшиштоф Пентекни кўз остиларига олиб қўйишган. Таъкидлаш керакки, польшалик футболчи А Сериянинг ўтган 8та турида рақиблари дарвозасини 13 марта ишғол этишга эришди.