Ads

Яқин кунлар ичида Серхи Роберто “Барселона” билан амалдаги шартномасини узайтиради. Эслатиб ўтамиз, унинг каталонияликлар билан амалдаги келишуви 2019 йилга қадар имзоланган эди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли испаниялик футболчи “кўк-анор ранглилар” билан 2022 йилга қадар тузилган шартномани имзолайди. Унга кўра эса футболчининг товон пули 10 баробарга оширилади. Аниқроғи, унинг айни дамдаги товон пули 40 млн еврони ташкил этаётган бўлса, янги келишувдан сўнг бу рақамлар 400 млн еврони ташкил этади.

Қайд этиш лозимки, “Барселона”га ёзда “Боруссия”дан келиб қўшилган Усмон Дембеленинг товон пули ҳам 400 млн еврони ташкил этади.