Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби скаутлари Голландиянинг “Аякс” жамоаси  сафидаги бир қатор футболчиларни кузатиш учун Амстердамга борди.

Каталон клуби вакили бўлган Хосе Мари Бакеро якшанба куни Голландия Эредивизиони доирасида “Зволле”га қарши ўйинни стадиондан кузатиб борди.

Telegraf хабарига кўра, Бакеро жаноблари “Аякс”нинг тўрт футболчиси – ҳимоячи Маттес де Лигт ва хавбеклар Донни ван де Бек, Джастин Клюйверт и Френки де Йонгларнинг ўйинини кузатиб борган.