"Барселона" собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади

Испания терма жамоаси ва “Барселона”нинг собиқ дарвозабони Виктор Вальдес бутсаларини михга илишга қарор қилди.

35 ёшли Вальдесга “Бетис”, “Лас-Пальмас” ва “Спортинг(Португалия) каби жамоалар қизиқиш билдирган эди. Бироқ голкипер фаолиятини якунлашга қарор қилди ва энди ўзини телевисион бизнесда синаб кўрмоқчи. Унга кўра, Вальдес собиқ футболчилар билан интервьюлар уюштиришу айтилмоқда.

Маълумот учун, Вальдес 10 карра Испания чемпиони, 2 карра Испания кубоги соҳиби, 3 бор ЕЧЛ, 2 бор клублар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозонган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!