“Барселона” собиқ футболчиси ПСЖ билан шартнома имзолаш учун Парижга келди
Ads

“Барселона” хамда “Ювентус” жамоаларининг собиқ ҳимоячиси Дани Алвес Париж шаҳрига келди. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.

Бразилиялик футболчи ПСЖ билан икки йиллик шартнома борасида келишиб олгани айтилмоқда. Томонлар эндиликда расман шартнома имзолашса бас.

Яқин соатлар ичида Алвес ПСЖ учун тиббий кўрикдан ўтади. Эртага эса Париж клуби Алвесни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилиши ва уни расман оммага таништириши кутилмоқда.

Илгарироқ, футболчи “Ювентус” билан шартномасини бекор қилган эди.