“Барселона” собиқ мураббийи: “Реал”нинг “Манчестер Сити” сингари пули кўп эмас
Ads

Испаниянинг “Барселона” клуби собиқ бош мураббийи, ҳозирда Англиянинг “Манчестер Сити” клубини бошқараётган Хосеп Гвардиола жамоасининг трансферлар борасидаги режаларини айтиб ўтди.

“Мбаппе “Монако” футболчиси саналади. Ҳар нарса бўлиши мумкин. Трансфер ойнаси 31 августда ниҳоясига етади. АПЛ эса 12 августда бошланади. Бу вақтда трансферлар ойнаси очиқ бўлади. Бу ҳамма жамоалар учун ҳам яхши эмас.

“Реал”да эса “Манчестер Сити” каби катта пул йўқ. ЕЧЛда АПЛда иштирок этадиган жамоалар кўп. Кучли футболчилар доимо керак бўлган ва биз ана шундай футболчиларни қўлга киритишга интилиб келамиз. Биз “Барселона” ва “Реал” даражасига чиқишимиз учун вақт керак”, – деб айтиб ўтди испаниялик мутахассис “Маrcа” нашрига.