"Барселона" сўнгги 4 мавсум қанча зарар кўргани маълум қилинди

"2PlayBook" статистик нашри "Барселона"нинг молиявий ҳисоботини эълон қилди.

Манбага кўра, Каталония клубининг 2021/22 йилги мавсумдаги йўқотишлари 30 миллион еврони ташкил этган, бу кутилганидан 2 миллионга кўп.

“Барселона”нинг сўнгги тўрт мавсумдаги умумий йўқотиши 115,2 миллион еврони ташкил қилади.

Қайд этилишича, “Кўк-анорранглилар” янги мавсум учун бюджетни қисқартириш ниятида эмас. Клуб футболчиларнинг маоши учун 37 миллион евро сарфлаши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!