"Барселона" сўнгги 88 йилда илк бор "Реал"ни ортда қолдирди

Хабарингиз бор "Барселона" кеча Мадридда "Реал"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, бу каталонияликларнинг “эль-класико”лардаги 96-ғалабаси бўлди ва улар ўзаро ўйинлардаги ғалабар сони бўйича сўнгги 88 йилда илк бор “қироллик клуби”дан ўзиб кетишди.

Гап шундаки, “Реал” ва “Барселона” шу кунгача ўзаро 242та ўйин ўтказишган ва шуларнинг 95тасида мадридликлар, 96тасида каталонияликлар ғалаба қозонишган. Қолган 51та ўйин эса дуранг билан якунланган.

Ушбу ўйинлардаги голлар нисбатини инобатга олсак, бу борада “Реал” етакчи ҳисобланади. “Қироллик клуби” ўзининг азалий рақиби дарвозасига шу кунгача жами 403та гол урган бўлса, ўз дарвозасидан 399та гол ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!