"Барселона" Суаресга "Эвертон"дан ўринбосар топди

“Эвертон” ҳужумчиси Ришарлисон фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда инглиз ОАВ.

Daily Star нашри тарқатган хабарга кўра, футболчининг трансфер нархи 40 миллион фунтни ташкил қилиши мумкин. Бразилиялик футболчини “Барселона”да 32 ёшли Луис Суаресга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Аввалроқ “кўк-анорранглилар” уругвайлик футболчига Антуан Гризманн, Харри Кейн ёки Кильян Мбаппени ўринбосар сифатида қараётган эди.

21 ёшли футболчи бу мавсум “Уотфорд” сафида ижарада 14 ўйинда 7 гол ва 1 голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!