Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби Мунир Эл-Хаддадини “Севилья”га сотиб юборгач, қишки трансферлар даврида унинг ўрнига ҳужумчи сотиб олади. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кўк-анор ранглилар” Хитойнинг “Чанчун Ятай” клуби форварди Одион Игалога қизиқиш билдиришмоқда. Айтиш лозимки, 29 ёшли ивуарлик футболчи “Уотфорд”даги фаолияти билан барчага яхши таниш.

Маълумот учун, Игало жорий мавсум Хитой Суперлигасида 28та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 21та гол уришга эришди ва тўпурарлар пойгасида 2-ўринни эгаллади.