Ads

Аргентина терма жамоаси ва Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария яна Ла Лигага қайтиши мумкин.

Marcador Radioнинг хабар беришича 29 ёшли футболчи Неймарсиз қолган “Барселона”нинг асосий трансфер нишонидан бири ҳисобланади. Каталония супер клуби ди Мария билан ўзининг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ди Мария учун Испания Ла Лигаси бегона эмас. Боиси, у 2010-2014 йилларда Мадриднинг “Реал” клуби шарафини ҳимоя қилган.