Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби “Тоттенхэм” етакчилари - Харри Кейн ва Кристиан Эриксенларга қизиқиш билдира бошлади.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” спорт директори Роберто Фернандес сешанба куни “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтган “Реал” ҳамда “Тоттенхэм” (1:1) жамоалари баҳсини кузатиб борган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “шпорлар” президенти Дэниэл Леви Англия терма жамоаси етакчисининг нархини 200 млн фунт дея баҳолаган эди. Швециялик футболчи эса "Барселона"да улар сотиб ололмаган Филиппе Коутиньонинг ўрнини эгаллаши мумкин.