Ads

Франциянинг “Тулуза” клуби ярим ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо “Барселона”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Қайд этиш лозимки, 18 ёшли футболчи нафақат ярим ҳимояда, балки ҳимоя марказида ҳам тўп сура олади. Уни шахсан каталонияликлар спорт директори Эрик Абидаль кузатув остига олган.

Унга шунингдек «Реал», «Ювентус», «Манчестер Юнайтед» ва «Наполи»  клублари ҳам бефарқ эмас.

Маълумот учун, Тодибо жорий мавсум Франция чемпионатида жами 10та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.