"Барселона" Умтитига ўринбосар қидирмоқда

“Барселона” клуби жароҳат олиб маълум вақт сафдан чиққан Самуэль Умтитига ўринбосар қидирмоқда.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, каталон клуби раҳбарияти Бранислав Иванович (“Зенит”) ва Венсан Компани (“Манчестер Сити”) иккисидан бирини танламоқчи.

Компанига шунингдек, ўтган ёзда текинга қўлга киритишни истаган “Интер” ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!