"Барселона" уни яна йўқотди

  • 12 мая, 2021, 15:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона"нинг уругвайлик ҳимоячиси Рональд Араухо сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

22 ёшли футболчи кеча Ла Лиганинг 36-турида “Леванте”га қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олган. У тез орада чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан сўнг унинг жароҳати бўйича аниқ ташҳис қўйилади.

Айтиш лозимки, Араухо яқиндагина жароҳатидан соғайиб сафга қайтган эди. У жорий мавсум 31 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

“Барселона” 36 турдан сўнг Ла Лига мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию