“Барселона” устози: 40 минг ишқибоз кўрган голни ҳакам кўрмаганлиги кулгули

“Барселона” бош мураббийи Эрнесте Вальверде Испания Ла лигаси 13-туридан ўрин олган “Валенсия”га қарши баҳсда Мессидан томонидан киритилган гол  инобатга олинмаган вазиятга баҳо берди.

“Мен турган нуқтадан гол бўлган ёки бўлмаганлигини кўриш қийин эди. Мен Месси голни нишонлаётганини кўрдим. 40 минг мухлис ҳам бу гол эканлигини кўрди.  Бироқ ҳакам буни кўрмаганлиги кулгули. Айниқса, шундай муҳим ўйинда.

Ҳар мавсум шундай вазиятлар бўлади ва улар амалда ҳал қилувчи бўлади. Бизда ҳамон голни аниқлаш тизими ишлатилинмаётганлиги ғалати”, – деб унинг сўзларини келтириб ўтди Маrcа нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!