"Барселона" ва "Реал" тўқнашувида ҳисоб тенглашди

Хабарингиз бор "Барселона" кеча "Реал"га қарши бўлиб ўтган Испания кубоги ярим финал жавоб ўйинида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, бу каталонияликларнинг “эль-класико”лардаги 95-ғалабаси бўлди ва улар бу борада “қироллик клуби”га тенглашиб олишди.

Гап шундаки, “Реал” ва “Барселона” шу кунгача ўзаро 241та ўйин ўтказишган ва шуларнинг 95тасида мадридликлар, 95тасида каталонияликлар ғалаба қозонишган. Қолган 51та ўйин эса дуранг билан якунланган.

Ушбу ўйинлардаги голлар нисбатини инобатга олсак, бу борада “Реал” етакчи ҳисобланади. “Қироллик клуби” ўзининг азалий рақиби дарвозасига шу кунгача жами 403та гол урган бўлса, ўз дарвозасидан 398та гол ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!