"Барселона" ва "Севилья" клублари собиқ футболчиси фаолиятини якунлади

Испания терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Фернандо Наварро ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

Маълумот учун, 36 ёшли футболчи фаолияти давомида "Барселона", "Альбасет", "Мальорка", "Севилья" ва "Депортиво" каби клубларда тўп сурган.

Наварро 2008 йил Испания терма жамоаси сафида Европа чемпионатида ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!