"Барселона" ва "Ювентус"нинг Погбага нисбатан қизиқишлари тўхтамаяпти

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба ҳамон "Барселона" ва "Ювентус"нинг қизиқишлар доирасига бўлиб турибди.

Daily Express нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар ҳам, туринликлар ҳам 25 ёшли французни сотиб олиш фикридан қайтишмаяпти. Шу боис, ушбу жамоалар МЮнинг Погба билан амалдаги шартномасини узайтириш борасидаги вазиятни синчковлик билан кузатишмоқда. Унинг амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Погба жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!