"Барселона" вакиллари Дембеленинг трансферига ойдинлик киритиш учун Дортмундга келишди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле “Барселона” аъзосига айланиши мумкин.

Франциялик футболчи ўзининг “твиттер”даги саҳифасидан “Боруссия”га оид ёдномаларни ва немис тилидаги матнларни ўчириб ташлади. Эътиборлиси, Дембеле бу ишларни айнан “Барселона” қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабар эълон қилинганидан сўнг амалга оширган.

Тарқатилган сўнгги хабарларга қараганда каталонияликлар вакиллари 20 ёшли футболчининг трансферини якунлаш мақсадида Дортмунд шаҳри томон йўл олишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!