Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбариятини жамоа ҳимоячиси Йерри Минанинг Колумбия терма жамоасидаги ҳолати ташвишга соляпти.

Маълумотларга кўра “кўк-анор ранглилар” 23 ёшли футболчисини имкон қадар қимматроққа сотиши учун унинг ЖЧ-2018да ўзини кўрсатишига умид қилишмоқда. Бироқ, Мина мундиалнинг илк турида Японияга қарши ўйинда захирада қолдирилди.  

Шундан сўнг каталонияликлар вакиллари Колумбия терма жамоаси бош мураббийи Хосе Пекерман билан боғланишган ва Минага имкон беришини сўрашган. Бироқ, 68 ёшли мутахассис “Барса”нинг ушбу таклифини рад этган.