“Барселона” Виллиан учун Малком ва 12 млн фунт таклиф қилди

“Барселона” жамоаси “Челси” ярим ҳимоячиси Виллиан учун курашда давом этмоқда. Каталонияликлар бразилиялик футболчи учун янги таклиф тайёрлади.

 The Telegraph нашрининг маълум қилишича, “Барселона” Виллиан учун ярим ҳимоячи Малком ва қўшимча 12 миллион фунт таклиф қилди. Бироқ лондонликлар бу таклифни рад этди.

“Барселона” Малком учун “Бордо”га 38 миллион фунт тўлаганини ҳисобга олганда, Виллианнинг трансфери 50 миллион фунтга тенг бўлмоқда.