Испаниянинг “Барселона” жамоаси “Палмейрас” ҳимоячиси Йерри Минани трансфер ойнасига ёпилгунига қадар ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Аввалроқ, Колумбия терма жамоаси футболчиси ЖЧ-2018 дан сўнг каталонияликлар сафига кўчин ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ Бразилия клубининг Либертадорес кубогидан чиқиб кетиши  воқеалар ривожини тезлаштириб юборди.

“Барселона” Минани 9 млн  еврога сотиб олиши мумкин. Бош мураббий Эрнесте Вальверде “Реал Сосьедат”дан Иньиго Мартинесни сотиб ололмаганидан сўнг бор э`тиборини ушбу трансферга қаратди.