“Барселона” Хитой чемпионини сотиб олиш умидини узмаяпти

 

“Барселона” жамоаси раҳбарияти Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клубидан Паулиньони сотиб олишдан умидини узмаяпти. Бу ҳақда AS нашри маълум қилди.

Каталонияликлар бразилиялик футболчи учун таклифни 20 миллион евродан 25 миллион еврогача кўтаришга тайёр.

Хитойликлар Паулиньонинг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Аввалроқ “Гуанчжоу Эвергранд” раҳбарияти Паулиньо сотилмаслиги борасида баёнот берганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!