Ads

“Барселона” ҳамон Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клуби ярим ҳимоячиси Паулиньони қўлга киритиш фикридан қайтмаяпти.

El Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, каталонияликлар 28 ёшли Бразилия терма жамоаси аъзоси учун нархни 30 млн еврогача кўтаришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, хитойликлар дастлаб “Барселона”нинг Паулиньо борасидаги 20 ва 25 миллион евролик таклифларига рад жавобини беришган эди.

Таъкидлаш лозимки, “Гуанжоу” ўз сафига 5-легионерни қўшиб олганидан сўнг, беиҳтиёр “Барса”нинг таклифига рози бўлиши мумкин. Чунки, Хитой чемпионатида ўрнатилган лимитга кўра майдонда фақат 3та легионер ҳаракат қилиши мумкин.