“Барселона” Хитойдаги футболчи билан шартнома имзолади
Ads

 

Испаниянинг “Барселона” клуби Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” жамоаси ярим ҳимоячиси Паулиньо билан шахсий шартнома имзолади.

Telegraph нашрининг хабар қилишича, клублар ҳам ўзаро келишувга эришди. Каталонияликлар бразилиялик 29 ёшли футболчининг трансфери учун 40 млн евро тўлайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Паулиньо 2015 йили Лондоннинг “Тоттенхэм” клубини тарк этиб, Хитой чемпионатига йўл олганди.