Каталониянинг “Барселона” клуби ўзининг расмий сайтида янги либос тақдимотини ўтказди.

Янги экипировка Каталония байроғидаги сариқ рангдан андоза олинган ҳолда яратилган ҳамда олд қисмига 4 та қизил чизиқ тортилган.

Таъкидлаш керакки, бу йил “Барселона” клуби ташкил этилганига 120 йил тўлади.

Маълумот учун, “Барселона” айни дамда Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда.