"Барселона" ёзги трансферлар мавсумида "Аякс" "қаҳрамон"ларидан бирини сотиб олмоқчи

"Барселона" клуби "Аякс" ярим ҳимоячиси Донни ван де Беекни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, 22 ёшлик футболчи "Аякс" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Каталонияликлар хавбекни шу йили ёзда сотиб олишлари мумкин. Донни ван де Беек бу мавсум амстердамликлар сафида 55 ўйин ўтказди, 16 гол ва 12 марта ассистентликни амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!