“Барселона”да таркиб борасида муаммолар юзага келди
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячи Андрес Иньеста кеча бўлиб ўтган Испания Ла лигаси 14-туридан ўрин олган “Сельта”га қарши (2:2) баҳсда жароҳат олди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, у ЕЧЛ  доирасида “Спортинг”га қарши кечадиган баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Қайд этиш жоиз, айнан кечаги ўйинда ҳимоячи Самуэль Юмтити ҳам жароҳат олиб икки ойга сафдан чиққан эди.