Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби "Ливерпуль" форварди Роберто Фирминони ўзининг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суаресга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” бу борада аллақачон 27 ёшли бразилиялик футболчи билан алоқага чиқишган. Таъкидлаш керакки, агар у “Барселона”га ўтса, жамоадаги 5-бразилиялик футболчига айланиши мумкин.

Маълумот учун, Фирмино жорий мавсум “Ливерпуль” сафид жами 9та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.