Ads

“Барселона” клуби “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманндан рад жавобини олгандан сўнг янги футболчи қидиришда давом этмоқда.

“Кўк-анорранглилар” энди эътиборларини “Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриэль Жезусга қаратган.

“Барселона” устози Эрнесто Вальверде ва клубнинг янги спорт директори Эрик Абидаль бразилиялик футболчининг иқтидори каталонияликлар ўйин услубига мос тушади деб ҳисобламоқда.

21 ёшли Жезуснинг “Манчестер Сити” билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади. Ўтган мавсум у 42 ўйинда майдонга тушиб, 17 гол ва 5 голли узатмага муаллифлик қилган.