"Барселона"ни қандай келажак кутмоқда?

"Барселона" клуби ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер Каталония клубининг келажаги ҳақида гапирди.

"Жамоа ўйинида ўзига хос услубни кўришингиз мумкин. Хавининг шахсияти жамоага муҳрланган. Менимча, энг муҳими, футболчиларнинг унга бўлган ҳурмати, чунки у тарихдаги энг буюк ярим ҳимоячилардан бири ҳисобланади. У ўйинни жуда яхши тушунади. Футболчилар уни топ мураббий сифатида кўришларини айтишди, аммо "Барселона" учун ҳозир қанчалик қийин эканини ҳаммамиз биламиз.

Уларда ёш футболчилардан иборат ўзига хос жамоа бор. Хави тарбиялаш, раҳбарлик қилиш ва ёрдам бериш учун уларнинг ёнида бўлади. Бу идеал вариант. Бу автоматик равишда тез муваффақиятга олиб келадими? Аниқ эмас, чунки аксарият футболчилар ҳали жуда ёш. Аммо бу “Барселона” учун қийин давр бўлиши ва эҳтимол бу яна бир неча йил давом этишига қарамай, мен жуда порлоқ келажакни кўряпман”, - деди Линекер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!