Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Серхи Роберто жароҳатидан фориғ бўлиб машғулотларга киришди. Бу ҳақжа Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра сон мушакларидаги жароҳат сабаб деярли бир ой майдонга туша олмаган 26 ёшли испаниялик футболчи умумий гуруҳ машғулотларида ҳеч қандай чекловларсиз шуғулланган. Шу боис у келаётган турда “кўк-анор ранглилар”га ёрдам бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” эртага 22 декабрь куни Ла Лиганинг 17-тури доирасида ўз майдонида “Сельта”ни қабул қилади.

Маълумот учун, Серхи Роберто жорий мавсум “Барселона” сафида 14та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 4та голига ассистентлик қилишга эришди.