“Барселона”нинг мағлубиятсиз серияси 19 ўйинга етди (видео)
Ads

Кеча Испания Ла лигасида 12-тур ўйинлари давом эттирилди. Каталониянинг “Барселона” клуби сафарда “Леганес”га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйинда меҳмонлар 3:0 ҳисобида ғалабага эришдилар ва Ла лига доирасида ўзларининг мағлубиятсиз сериясини 19 тага етказиб олишди.

Қуйида мазкур ўйинда киритилган голлар ва хавфли вазиятлар акс этган видеони томоша қилишингиз мумкин.