«Барселона»нинг муаммолари: у нималардан иборат?

 

Ўйин якунига кўра каталонияликлар қаторасига тўртинчи марта Ла Лигада ғалаба қозона олмагани маълум бўлди. Камига Ла Лиганинг амалдаги чемпионлари карвонбошиликни ҳам топшириб қўйди. Кечаги баҳсни таҳлил қиларкан каталонияликларнинг қуйидаги муаммоларига кўзимиз тушади.

Валверденинг ўзи ёрдам бера олмайди

Эрнесто Валвердени клуб мухлислари воқеаларга прагматик ёндашувда айблашади. Баъзан бундай танқидлар беъманидек туюлади, сабаби у биринчи мавсумидаёқ «олтин дубль»га эришди. Аммо у баъан шунақанги ғалати ишларни қиладики, беихтиёр танқидларда жон бор деб ўйлайсиз.

Ўтган мавсумда унинг «Рома»га қарши қўллаган тактикаси, «Леванте»га қарши учрашувда Лео Мессига дам бериши ва натижада мағлубиятсиз мавсум барбод бўлиши – ҳали кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган. Кеча «Месталья» стадионида ҳам у «эски ҳунар»ини кўрсатди.

Самюель Умтити жароҳат олганидан кейин ёзнинг энг қиммат ҳимоячиси бўлган Клеман Лангле яқинда «Тоттенхем»га қарши ажойиб учрашувни ўтказди. Бу сафар бош мураббий уни захирага михлади ва асосий таркибда Томас Вермаленни туширди. Вермален табиий равишда «Валенсия»га ҳисобда олдинга чиқиб олиш имкониятини тақдим қилди.

Ўйинда ҳисобни тенглаштиргандан кейин Валверде 83-дақиқача ўйинчи алмаштиришни раво кўрмади. У вақтлироқ ҳужумда фаоллик кўрсата оладиган бирортасини тушириши керак эди.

Иккинчи ўзгариш бир неча дақиқа ўтиб содир бўлди. Майдонга туширилган Рафиньяни «Барселона» бутун ёз давомида сотиб юборишга интилган эди. Аммо якунда ҳеч қайси клуб уни сотиб олишни истамади. У иқтидорли янги вакил Артурнинг ўрнига туширилди. Аммо бу ўзгариш ҳам самара бермади.

Дембелега «озодлик»

Унинг ватандоши Килиан Мбаппе «Лион» дарвозасига тўртта гол урган бир вақтда у жамоасига ёрдам бериш учун нақ 83 дақиқа кутишига тўғри келди. Франциялик иқтидор эгаси янги мавсумни юқори спорт формасида бошлаганди ва ҳамон клубнинг иккинчи тўпурари бўлиб қолмоқда.

Бироқ ундан Валверде самарали фойдалана олмаяпти. «Жирона»га қарши ўйинда унинг катта нафи тегганди. Бироқ у «Леганес» ва «Атлетик»ка қарши учрашувларда гол уришга қийналди ва Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинда бош мураббий ишончли 4-4-1-1 ўйин тизимига қайтганди. У иккинчи бўлимда «Тоттенхем» устидан йирик ғалаба қозонишда яна катта ёрдамини аямади.

«Барселона» уни ўз сафига қўшиб олаётганида у Мбаппе мақомида эди. Бироқ бир мавсум ўтиб Мбаппе дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланган бир вақтда Дембеле ўзини кўрсатишда ишончсизликни ҳис қилмоқда. Бу муаммо тўғридан-тўғри Валвердега қаратилган.

Суареснинг фойдасиз буюклиги

Сўнгги мавсумларда муаммога учраётган Суарес «Валенсия»га қарши навбатдаги ёмон ўйинини ўтказди. Унинг тўпга ташланиши оғир, дриблинги ожиз, рақибга таҳдид қилиши нол даражага тушиб қолган. Сабаби оддий, у спорт формасини йўқотиб қўйган.

У «Барса»нинг қолган футболчилари каби вақтини асосан узатмалар билан ўтказмоқда. Якуний зарба йўллашда ҳозирча унинг статистикаси яхши эмас.

Унинг фойдасиз ўйинига қарамай, бу ҳолат унга Мессига ассистентлик қилишига ҳалақит қилаётгани йўқ. Энди Суарес Ла Лига доирасида Мессига 27 бора голли узатмани оширган. Уругвайлик футболчи Алвешдан ўзиб кетди.

«Барселона»нинг энг катта муаммоси

«Барселона» Ла Лигада қаторасига 4-ўйинда ғалаба нималигини билмай келмоқда. Бу ҳолат каталонияликларнинг спорт формаси ёмонлигидан дарак берса, уларнинг азалий рақиби «Реал» улардан ҳам баттарроқ спорт ҳолатида. «Кўк-анорранглилар» «қаймоқранглилар»дан атиги бир очко олдинда бормоқда. Аслида улар мадридликлардан саккиз очко олдинда боришлари ҳам мумкин эди.

Аммо «Барса»нинг энг катта муаммоси кундай равшан. «Валенсия»га қарши улар навбатдаги бор яратилган вазиятларни голга айлантиришнинг уддасида чиқа олишмаяпти. Марказий ҳужумчи Суареснинг ўйинидаги пасайиш туфайли сўнгги узатмани голга айлантиришда яққол сусткашликка йўл қўймоқда.

Валверде эса кулгили равишда Суаресга ишонч билдиришда давом этмоқда. Муқобил вариант бўлиши учун Мунирга бирорта ҳам имконият бермаяпти.

Валверденинг прагматик сиёсати натижасида Луис Суаресга ишонч билдиришда давом этаверса, Месси, Коутиньо ёки Дембеленинг юқори спорт формаси ҳам ёрдам бермайди. «Барса» шунчаки гол урадиган ҳужумчига жудаям муҳтож.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!