Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ президенти Сандро Росель қамоқдан чиқди. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Испания Олий суди 54 ёшли функционерни шартли равишда муддатидан аввал озодликка чиқарган. Бироқ, у мамлакатдан қочиб кетмаслиги учун паспорти олиб қўйилган. Росель жами ҳисобда 654 кун қамоқхонада жазо муддатини ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Сандро Росель 2017 йил офшор орқали пул ювиш ва жиноий гуруҳ ташкил этиш бўйича айбланиб, қўлга олинган эди. Испания прокуратураси эса уни 11 йил озодликдан маҳрум этиш ва 60 млн евро жаримага тортишни сўрамоқда.

Экс-президента "Барселоны" выпустили из тюрьмы