Ads

“Барселона” клубининг собиқ президенти Хосе Луис Нуньес бугун  87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Маълумот учун, Нуньес Каталония супер клубига 1978-2000 йилларда раҳбарлик қилган. Унинг бошқарувида “Барселона” жами 25та совринни қўлга киритган. Бундан ташқари, “Барселона” Нуньес қўл остида 4 йил давомида дунёнинг энг бой клуби бўлган.