Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Сержи Сампер фаолиятини Японияда давом эттиради.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли испаниялик футболчи Андрес Иньеста ва Давид Вилья каби “Барселона”нинг собиқ футболчилар тўп тепаётган “Виссел Кобе” клуби билан 4 йиллик шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Сампер жорий мавсум узоқ муддатни даволанишга сарфлаб юборди. У ҳозиргача фақатгина Испания кубоги доирасида “Культураля”га (1:0) қарши ўйинда 33 дақиқа ҳаракат қилди холос.