“Барселона”нинг янги президенти Мессини қолишга кўндироладими?

“Барселона” президенти этиб сайланган Жоан Лапорта клубнинг асосий муаммоси – Лионель Мессининг келажаги бўйича ўз фикрини билдирди.

- Мен Леога қўнғироқ қиламан. Уни клубда қолишга кўндира оламанми? Бу кўпроқ унга боғлиқ, мен эса, қўлимдан келганини қиламан. Мессининг “Барселона”да қолиши клубнинг иқтисодий имкониятларига ҳам боғлиқ бўлади, - деди Лапорта.

Маълумки, аргентиналик юлдузнинг клуб билан шартномаси 30 июнь кун якунланади. Мессининг ўзи келажаги борасида мавсум якунлангач, бир тўхтамга келишини билдирган. Ҳозирча, Мессига даъвогарлик қилаётган клублар орасида ПСЖ, “Манчестер Сити” ва “Интер Майами” бор.

“Барселона” сардори жорий мавсумда барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 11 та голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар