Бартомеу: "Барселона" Погбага таклиф билдирмаган

"Барселона" президенти Жозеп Мария Бартомеу клуб ўтган ёз "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погбага таклиф билан мурожаат қилгани ҳақидаги хабарни инкор этди.

“Погба учун “Юнайтед”га Йерри Мина ва Андре Гомешларни таклиф қилганимиз ҳақидаги хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Мен Эд Вудворд билан бу масалада гаплашмаганман. Бу шунчаки миш-миш. Клуб футболчини сотмоқчи эмасми, демак у сотилмайди. Погба ҳам “Манчестер Юнайтед” сафида ҳали узоқ йиллар тўп суради деб ўйлайман. Чунки буюк футболчилар ўз етакчиларини сақлаб қолишни хоҳлашади”, - дейди Бартомеу.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан муносабатлари кескинлашаётган Погбанинг қишда МЮдан кетиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!