Бастиан Швайнштайгер оилавий сирини барчага ошкор қилди
Ads
Cобиқ сербиялик теннисчи Ана Иванович ва германиялик футболчи Бастиан Швайнштайгерлар оиласининг бугун қувончи чексиз. Бастианнинг сўзларига кўра, улар оиласида яна бир фарзандни дунёга келиши кутилмоқда.

"Биз бахтдан сармасдмиз. Оиламизнинг янги аъзосини сабрсизлик билан кутмоқдамиз. Сени севаман Ана. 3+1=31", - деб ёзади Бастиан ўзининг Твиттердаги саҳифасида. 

Эслатиб ўтамиз, Швайнштайгер ва Иванович оиласида 2018 йилнинг март ойида ўғил фарзанд дунёга келган эди.