Батшуайи эртага

Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчиси Миши Батшуайи мавсумни "Монако"да якунлаши мумкин.

RMC тарқатган хабарга кўра монаколиклар 25 ёшли бельгиялик форвардни мавсум якунига қадар ижарага олишмоқчи. Батшуайининг эртага “Монако” билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Батшуайи мавсумни ижара асосида “Валенсия”да бошлаган эди. Аммо, “кўршапалаклар” уни муддатидан аввал “Челси”га қайтариб юборишини эълон қилишди.