Батшуайи яна Францияга қайтиши мумкин

Мавсумни “Валенсия” сафида ижара асосида ўтказаётган “Челси” ҳужумчиси Миши Батшуайи яна “Марсел”га қайтиши мумкин.

Le10Sport нашри тарқатган хабарга кўра француз клуби 25 ёшли бельгиялик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғида ижарага олмоқчи. Маълумотларга қараганда “Марсель” скаутлари уни яқинда бўлиб ўтган Швейцария – Бельгия (5:2) учрашувида стадиондан туриб кузатиб боришган.

Эслатиб ўтамиз, “Марсель” Батшуайи учун бегона эмас. Боиси, у 2014-2016 йилларда айнан мана шу жамоа шарафини ҳимоя қилган. У жорий мавсум “Валенсия” таркибида Ла Лигада жами 11та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига бор йўғи 1та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!