Кеча “Бавария” ҳамда “Боруссия” Дортмунд клублари Германия Суперкубоги учун ўзаро майдонга тушди.

Мюнхендаги “Альянц Арена”да кечган қизиқарли ўйин голларга бой бўлди. Якунда эса “Бавария” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида Толиссо, Мюллер ва Киммих гол урган бўлса, меҳмонларнинг икки голига Юлиан Брандт ҳамда Эрлинг Холанд муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)