Ads

Кеча Мюнхен шаҳрида анъанавий Audi Cup турнири ўз якунига етди. Дастлаб мусобақанинг 3-ўрни учун кечган баҳсда “Реал” “Фенербахче”ни 5:3 ҳисобида енгди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида эса мезбон “Бавария” “Тоттенхэм”га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг асосий бўлимлари 2:2 ҳисобида дуранг билан якунлангач ғолиб номи пенальтилар сериясига кўра аниқланди. Унда омад “шпорлар”га кулиб боқди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин: