"Бавария" 17 ёшли футболчи учун "Манчестер Сити" билан рақобатлашади

Шотландиянинг “Хартс” клуби чап қанот ҳимоячиси Аарон Хики фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.

Daily Record нашри тарқатган хабарга кўра, 17 ёшли шотландиялик футболчини “Бавария” ўз сафида кўрмоқчи. Айтиш керакки, Хики Шотландия ўсмирлар терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мюнхенликлар уни қўлга киритиши учун “Манчестер Сити” билан рақобатлашишига тўғри келади.

Хики жорий мавсум Шотландия чемпионатида 22 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Хартс” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!