Мюнхеннинг “Бавария” клуби дарвозабони Свен Ульрайх немис гранди билан амалдаги шартномани узайтирди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича 29 ёшли германиялик посбон “Бавария” билан шартномасини 2021 йилгача узайтирган. Таъкидлаш лозимки, унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етар эди.

Маълумот учун, Свен Ульрайх “Бавария” шарафини 2015 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда.